Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei ўзининг биринчи 5G тижорат смартфонини тақдим этди
Фото: Huawei
Хитойнинг Huawei корпорацияси ўзининг илк 5G тижорат смартфонини намойиш этди.
Mate 20X (5G) сурати ва хусусиятлари компаниянинг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида тақдим этилди.
Хабар қилинишича, иккита SIM-картали смартфон 5G ва 4G тармоқларида ишлайди.
7,2 дюймли FHD+ OLED экранга эга смартфоннинг нархи 6199 юань (901 доллар) туради. Смартфон 16 августдан сотувга чиқади.
АҚШ маъмурияти Huawei компаниясини Хитой разведкаси ва ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилишда айбламоқда. Май ойида АҚШ савдо вазирлиги компанияни қора рўйхатга киритди.
Мавзуга оид
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
22:20 / 04.12.2025
Энг оммабоп букламафонлар аниқланди
19:00 / 13.11.2025
Huawei Пекинда инновациялар ва интеллектуал мулк бўйича 6-форумни ўтказди
16:49 / 20.04.2025