Ўзбекистонда 1,5 миллиондан зиёд бола боғчага қамраб олинмаган
Бугун, 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида Мактабгача таълим вазирлигининг шу йилнинг олти ойида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Анжуманда қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 9 минг 774та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардаги 1 миллион нафардан зиёд болаларга 81 мингдан ортиқ педагог ходим таълим-тарбия бериб келмоқда. Педагог ходимларнинг аксарияти ёки қарийб 70 фоизи ўрта махсус маълумотга эга бўлгани боис вазирлик томонидан болалар боғчаларини босқичма-босқич олий маълумотли кадрлар билан таъминлаб бориш ишлари олиб бориляпти. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 июндаги «2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ вазирлик ходимлари учун бакалавр босқичининг кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларига жами 6400тадан зиёд квоталар ажратилди.
Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида нодавлат мактабгача таълим муассасалари 753та, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги муассасалар 419та, оилавий боғчалар сони эса 2 минг 770тага етди. 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида 461та мактабгача таълим муассасасида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари олиб бориляпти.
Тадбир давомида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 1,5 миллиондан ортиқ бола ёки уларнинг 60 фоизи мактабгача таълим муассасаларига жалб этилмай қолаётгани таъкидланди. Айни вақтда ҳудудларда 981та маҳаллада мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишга эҳтиёж борлиги ҳам алоҳида айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
17:53 / 01.08.2023
ИИБ ходимлари маъруза қилган боғча масъуллари жазоландими?
15:36 / 28.07.2023
Президент Учтепа туманида боғча болаларига маъруза ўқиган профилактика инспектори воқеасига тўхталди
17:40 / 27.07.2023
Таълимда бола психологияси қай аҳволда? Психологлар билан суҳбат
12:07 / 24.07.2023