Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга багаж ва қўл юки олиб кириш тартибига ўзгартириш киритилди
Фото: legalgranica.ru
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Россия бош вазирининг 17 июлда қабул қилинган қарорига мувофиқ Россия давлат чегараси ўтиш пунктларида давлат карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, Россия чегарасини кесиб ўтаётган шахс багаж ва қўл юки сифатида 5 кг дан ортиқ бўлмаган сабзавот ва меваларни, ҳар бирида энг кўпи 15 дона гул ва ўсимликларнинг бошқа қисмлари бўлган учтадан кўп бўлмаган гулдастани олиб ўтиши мумкин бўлади.
Мазкур товарлардан катта миқдорда олиб кириш учун тегишли фитосанитария сертификатлари талаб қилинади. Акс ҳолда 2 кун ичида маҳсулотлар қайтариб юборилади ёки эгаси ҳисобидан йўқ қилинади.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларига янги қоидалар самолёт, поезд ва автомобил йўловчиларига ҳам тааллуқли эканлигини ҳисобга олишларини сўрайди. Мазкур чекловлар транспорт тизимлари ходимларига ва почта жўнатмаларига ҳам тегишли.
Мавзуга оид
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
16:37 / 17.04.2026
«Агрессив оҳанг юқориламоқда» — сиёсатшунос Путиннинг янги қонуни ҳақида
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026