Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Россия президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Барча йўналишларда фаол мулоқотлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат кооперацияси бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилиб, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.
Ўзбекистонда биринчи интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишга, шунингдек, тинч атом соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.


Рақамли технологиялар, ёшлар ва ахборот сиёсати, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқароларнинг ташаббусларини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
22:14
Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди
19:20
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
16:31