Жаҳон | 18:31 / 27.07.2019
25089
2 дақиқада ўқилади

Америкада 35 йил муқаддам бедарак йўқолган қизнинг қолдиғи топилди

Фото: CNN

АҚШда салкам 35 йил муқаддам бедарак йўқолган қизнинг қолдиқлари топилди. У Колорадо штати, Уэлд округидаги уйидан сирли равишда ғойиб бўлган эди. Бу ҳақда полиция маҳкамасига таянган ҳолда CNN хабар қилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар берган маълумотга кўра, жасад қолдиқларига 23 июль куни қувур ўтказиш учун зовур қазаётган ишчилар дуч келган. Воқеа жойида топилган далиллар ва экспертиза хулосаларига кўра, у 12 ёшли Jonelle Matthews’га тегишли экани аниқланган. 

Қиз 1984 йил 20 декабрда бедарак йўқолган. Уни сўнгги маротаба кечки соат 8лар атрофида уйига кириб кетаётганида кўришган. Ўша куни у ўқиган мактабда хор концерти бўлган ва қизни синфдоши отаси билан уйига олиб келган. Жонелл ота-онаси кечки 22лар атрофида уйга келганида кириш эшиги очиқ бўлиб, қизнинг туфлиси стул ёнида, чулкиси диван устида бўлган. Ўзини ҳеч қаердан топа олишмаган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид