Танзила Норбоева Жанубий Кореяга боради
Жорий йил 26 июль куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чжэ Квон билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, парламент фаолияти юзасидан тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди. Томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея парламентлари ҳамкорлиги икки мамлакат халқлари манфаатларига хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Кан Чжэ Квон Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ва бугун ўзининг самарали натижаларини бераётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда янгиланишларга юқори баҳо берди. Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатлар икки давлат раҳбарларининг яқин алоқалари туфайли илдам ривожланаётганлиги таъкидланди, дейилади хабарда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси бошчилигида парламент делегациясининг Корея Республикасига бўлажак ташрифини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Учрашув якунлангач, томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча чоралар кўришга тайёрлигини билдирган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди
Ўзбекистон | 18:02
-
Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?
Ўзбекистон | 17:54
-
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23
-
“Токиодаги ўзбекларнинг ўғрилиги Ўзбекистон имижига минус” – Япониядаги элчи билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:12
Мавзуга оид

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

12:20 / 29.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади

19:32 / 25.04.2025
Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди

22:34 / 05.04.2025