Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1233 дона психотроп таблеткаларни ноқонуний сақлаётган шахс фош бўлди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона ходимлари томонидан божхона қонунчилиги бузилишига қарши махсус тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Р.га тегишли яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахснинг хонадонидан 1233 дона психотроп таблеткалар ва бошқа дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Таъкидлаш жоизки, қонунчилигимизда бундай ноқонуний ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) ва 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”)да қайд этилган жазо чоралари кўрилиши белгилаб қуйилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 01.12.2025
Курерлик жўнатмалари орқали юборилган 1 кгга яқин “гашиш” фош қилинди
10:49 / 26.11.2025
Экспорт товарлари божхона қийматини расмийлаштириш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди
10:29 / 26.11.2025
«Навоий» чегара постида 380 та «саъва» қушини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди
10:48 / 25.11.2025