Ўзбекистон | 20:10 / 30.07.2019
54506
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 30 июль куни халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, сессияда ва унда туманга янги раҳбар тайинланган.

Ташкилий масала кўрилган туман сессиясида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутлари Самарқанд тумани кенгашининг депутатлари қатнашишган.

Носир Мамарасулович Мавлонов Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У шу кунга қадар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Носир Мавлонов 1971 йилда Иштихон туманида туғилган, 1996 йилдан буён солиқ идораларида фаолият кўрсата бошлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд туманининг аввалги ҳокими Шуҳрат Ўроқович Жамолов ва сектор раҳбарлари, шунингдек, Жомбой туманининг барча сектор раҳбарлари 26 июль куни президент иштирокида ўтказилган йиғилишда вазифасидан озод қилинган эди.

Аввалроқ Жомбой туманига ҳам янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид