Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган Беларуснинг Витебск области билан ҳамкорлик қилади
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлараро форумида Наманган вилояти ҳамда Беларуснинг Витебск области ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Ушбу келишув Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов ҳамда Витебск области ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Борис Ефремов томонидан имзоланди.
Ўзаро маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш бўйича тузилган шартномаларни қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда икки вилоят ишбилармонлари иштирокида турли бизнес-семинарлар, кўргазмалар ташкил этишга келишиб олинди.
Форум доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Беларусь Савдо-саноат палатаси Витебск бўлими ўртасида ҳам ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Аввалроқ, 24 – 25 июнь кунлари Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, "Косонсой фарм" ЭИЗ, "Дори-дармон" АЖ, "Наманганвино" АЖ, "Соҳибқирон" фермер хўжалиги вакилларидан иборат вилоят делегацияси Аюбхон Камалов бошчилигида Витебскка ташриф буюрганди.
Ташриф давомида икки вилоят ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, вилоятларнинг инвестицион ҳамда экспорт салоҳиятлари ўзаро намойиш этилганди. Ташриф якунида МДҲ давлатлари ҳудудидаги йирик эркин иқтисодий зоналардан бири - «Витебск» ЭИЗ ва «Косонсой фарм» ЭИЗ дирекцияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланганди.
Мавзуга оид
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026