Жамият | 15:43 / 31.07.2019
10304
1 дақиқада ўқилади

Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ушланди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 30 июнь куни 05:25ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Ақманғит-Кегейли” йўлида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Нукус туманида яшаган 35 ёшли Ж.Б.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада пиёда Ж.Б. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 1 июль куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Нукус туманида яшовчи 34 ёшли Т.А. “ВАЗ-2101” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

“Ўз ўрнида, ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига маълумот берган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид