Жаҳон | 17:24 / 01.08.2019
23161
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияда жангарилар гуруҳини тайёрламоқда

Фото: AP Photo / Hussein Malla

Пентагон Суриядаги Ат-Танф ҳарбий базасида "Магавир Ас-Саура" жангарилар гуруҳини тайёргарликдан ўтказаётганини тасдиқлади.

Аввалроқ Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-полковник Сергей Рудской АҚШлик йўриқчилар Ат-Танф атрофида "Магавир Ас-Саура" жангарилар гуруҳини тайёргарликдан ўтказаётгани, сўнгра уларни вертолётларда Фрот ортига ташлаётганини айтганди.  

"Ат-Танф атрофида "Магавир Ас-Саура" коалиция ҳамкори ҳисобланади. "Магавир Ас-Саура" ИШИДни тўхтатиш ва хавфсизликни ушлаб туришда ўзининг самарадорлигини намойиш этди", - деб маълум қилди коалиция матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, АҚШ Ат-Танф атрофида ИШИДни яксон қилиш учун коалиция кучларини тайёрлаш ва уларга маслаҳат беришни давом эттиради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид