Жамият | 08:08 / 01.08.2019
25679
2 дақиқада ўқилади

Фоҳишаликка олиб кетилаётган икки аёл тўхтатиб қолинди

Шу йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида тезкор тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Бухоро шаҳрида яшовчи 51 ёшли Х.Г. исмли аёл ўз ҳисобидан айни дамда Россия Федерациясида бўлган 41 ёшли Х.Ш. ҳамда Тошкентда бўлган 29 ёшли Х.Н. исмли аёлларни Таиланднинг Бангкок шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун олиб кетишга келишиб, Х.Н.ни Тошкент Халқаро аэропортидан олиб кетмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинган.

Тезкор суриштирув ишлари натижасида Х.Г. ушбу икки аёлга Бангкок шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун шароит яратиб беришни ваъда қилганлиги, эвазига улар Х.Г.га 4000 АҚШ долларини ишлаб беришлиги маълум бўлган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Г. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид