Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХдан қочган Damas ҳайдовчисига жазо тайинланди
Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочиб, қоидаларни бузган Damas ҳайдовчисига маъмурий жазо тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қоидабузар 30 ёшли Санжар К. экани, у машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.
30 июль куни Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу иш бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, қоидабузарни Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган (194, 1285, 183-моддалар) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.
У 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи ўз оёғи билан келиб узр сўрагани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
10:51 / 13.10.2025
Damas ва Cobalt'да янгиланишлар эълон қилинди
15:10 / 31.07.2025
Яккабоғда ҳайдовчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди
16:33 / 07.07.2025