Жаҳон | 20:50 / 04.08.2019
12667
1 дақиқада ўқилади

Отишмалар куни: АҚШда бир сутка ичида уч жойда отишма содир бўлди

Фото: AP Photo / LM Otero

Чикагодаги паркда жойлашган болалар майдончасида отишма содир этилиши натижасида етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 1:20да юз берган. Номаълум шахс Chevrolet Camaro автомобилида паркдагиларга қарата ўқ узган.

Бу АҚШда бир сутка ичида юз берган учинчи отишма ҳолатидир. Аввалроқ Эль-Пасо шаҳридаги (Техас штати) супермаркетда содир этилган отишмада 20 киши ҳалок бўлган, 26 киши жароҳатланганди. Уларнинг аксарияти касалхонага оғир аҳволда келтирилган.

NBC телеканали маълумотларига кўра, отишмани содир этган 21 ёшли эркак қўлга олинди. 

Кейинроқ эса Оҳайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма содир бўлди. Dayton Daily News газетасининг хабар беришича, отишмада етти киши қурбон бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма содир этган шахслардан бири ўлдирилган, полиция иккинчи жиноятчини қидирмоқда.

Мавзуга оид