Жамият | 14:57 / 06.08.2019
4456
1 дақиқада ўқилади

Очиқ қолган деразадан фойдаланган ўғри қўлга олинди

2019 йил 1 август куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Янги бозор” МФЙда яшовчи 35 ёшли С.А. исмли аёлни уйига очиқ қолган дераза ойнаси орқали кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у уйдан 5 млн. сўм пули, 2 дона “Samsung” ҳамда 1 дона “LG” русумли мобиль телефонларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чимбой тумани “Тагжап” ОФЙда яшовчи 31 ёшли Р.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид