Ўзбекистон | 08:53 / 06.08.2019
6987
1 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Жанубий Кореяга боради

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Олий Мажлис делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раисининг таклифига биноан жорий йил 6 - 9 август кунлари расмий ташриф билан Корея Республикасида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Корея ўртасида парламентлараро алоқалар истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида икки томонлама учрашувлар ўтказиш назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид