18:20 / 07.08.2019
22840

Нестеров Суперлигага қайтди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ дарвозабони Игнатий Нестеров «Локомотив»га қайтди. Бу ҳақда ПФЛ маълум қилди. Ташкилот барча жамоаларга ёзда келган ва кетган футболчиларни эълон қилиб келяпти.

«Локомотив»га келиб қўшилган футболчилар қаторида Игнатий Несторов ҳам бор. Осиё Кубогидан сўнг Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клубига ўтган ва допинг истеъмол қилгани сабаб 8 ойга дисквалификация қилганди. Октябрь ойидан майдонга тушишига рухсат берилган Нестеров август ойидан расмий машғулотларда қатнашиши мумкин.

Нестеров Осиё Кубогидан аввал айнан «Локомотив»да ўйнарди. Дарвозабон 2014 йилда «темирйўлчилар» сафига ўтган. 7 йил «Пахтакор»да, 4 йил «Бунёдкор»да ўйнаган Нестеров фаолиятини 2000 йил «Динамо» сафида бошлаган.

Игнатий Нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди

Top