Ўзбекистон | 10:01 / 07.08.2019
15522
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Фото: AFP

2019 йил 6 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, амалдаги қонун Ҳукумат фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмаган, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўзига бириктирилган аниқ соҳа ва тармоқлар учун жавобгарлиги ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тартибга солинмаган. 

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этади. Ҳукуматнинг тармоқ ва соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган ҳолда, унинг ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича жавобгарлиги кучайтирилади. Турли даражадаги қонун ҳужжатлари тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонунда мужассамлашади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид