Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия Қримнинг Россия билан бирлашишини тан олмаслигини айтди
Фото: Global Look Press
Туркия Қримнинг Россия таркибига киритилишини тан олмайди ва қрим татарлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттиради. Бу ҳақда Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманда маълум қилди. Ҳозирда Зеленский Анқарада расмий ташриф билан қолмоқда.
“Бугун мен Туркия Украинанинг мустақиллигини ҳамиша қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқладим. Қримнинг босиб олинишини Туркия тан олмаган ва тан олмайди. Қрим татарлар – давлатларимиз ўртасидаги алоқанинг муҳим элементидир. Биз қрим татарлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг миллий ўзига хослигини сақлаб қолишни устувор вазифаларимиз деб ҳисоблашни давом эттирамиз”, деб айтган Эрдўған.
Туркия етакчисининг айтишича, Туркия Украина шарқидаги ихтилофнинг тез орада якунланишига умид қилади. “Биз Минск жараёни ва турк дипломатлари бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг миссиясини қўллаб-қувватлаймиз. Кеча Украина шарқида 4 ҳарбий ҳалок бўлганидан хабар топдик. Мен Украина президенти ва халқига ҳамдардлик билдираман”, деб қўшимча қилган Эрдўған.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026