Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминда йирик ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди
2019 йил 6 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи 38 ёшли М.Э. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 5 июнь куни соат 20:00 дан 23.00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйига дераза ойнасини синдириб кириб, меҳмонхонасидан 15 млн. сўм пули, 650 АҚШ доллари ва 2 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қорапчи қишлоғида яшовчи 27 ёшли Т.У. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:37 / 07.07.2026
Тошкентда онлайн қимор учун машина ўғирлаган шахс қўлга олинди
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
18:50 / 19.01.2026