Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминдаги дор йўли 215 млрд сўмга сотилди
«Миллий банк»ка тегишли Зоминдаги дор йўли 215 млрд сўмга сотилди. Харидор – «Ref Ropeway Invest» МЧЖ. Компания 2025 йилнинг 30 декабр куни Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Устав фонди – 60 млрд сўм.
«Миллий банк»ка тегишли Зоминдаги дор йўли 215 млрд сўмга сотилди. Объектни сотиш учун ташкил этилган аукционда фақатгина битта компания иштирок этди ва ягона нарх таклифи ғолиб деб топилди.
Харидор – «Ref Ropeway Invest» МЧЖ. Компания 2025 йилнинг 30 декабр куни Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Устав фонди – 60 млрд сўм. Таъсисчиси – Бобоева Феруза Файзиевна. У «China-Auto Motors» МЧЖнинг ҳам 100 фоизлик улушдори ҳисобланади.
Зоминдаги дор йўли ҳақида
Дор йўли учун ускуналар Швейцариянинг Bartholet Maschinenbau AG компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, кабиналар эса Германиянинг Porsche Design Studio компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.
Йўловчиларни ташиш 8 ўринли 36 та кабиналар орқали амалга оширилади. Ўтказиш имконияти соатига 1200 та йўловчини ташкил этади (бир томонга).
Дор йўли 12 та таянчда жойлашган. Пастки станция денгиз сатҳидан 1961 метр баландликда, юқори станция денгиз сатҳидан 2490 метр баландликда. Баландликлар фарқи 529 метрни ташкил этади. Ер участкасининг умумий майдони 1,59 гектар.
Мавзуга оид
18:11 / 28.06.2026
Бойсундаги дор йўли аттракционида носозлик рўй берди
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
08:21 / 19.02.2026