Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
Ўзбекистон “Зомин тоғлари” табиий ҳудудини ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатларини тайёрлаш ишларини бошлади. Бу масала юзасидан ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси маркази ва миллий идоралар вакиллари иштирокида онлайн мулоқот ўтказилди.
Учрашувда номзодлик ҳужжатларини халқаро талаблар ва ЮНЕСКО мезонларига тўлиқ мувофиқ шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тақдим этилаётган материалларда ҳудуднинг табиий хусусиятлари, биологик хилма-хиллиги ва экологик аҳамиятини тўлиқ акс эттириш муҳимлиги таъкидланди.
ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси маркази вакиллари Ўзбекистон томонидан тайёрланган дастлабки материалларга юқори баҳо бериб, Зомин тоғларининг ўзига хос табиий ландшафтлари ва бой биохилмахиллигини алоҳида қайд этди.
Шу билан бирга, ЮНЕСКО экспертлари номзодликни тайёрлашнинг барча босқичларида услубий ва экспертлик кўмагини кўрсатишга тайёр эканини билдириб, Конвенция талабларига мувофиқлаштириш бўйича амалий тавсиялар берди.
Мулоқот якунида томонлар Зомин тоғларини ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олди ҳамда кейинги амалий вазифаларни белгилаб олди.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
08:54 / 30.03.2026
Китоб геопарки ЮНЕСКО рўйхатига кириши мумкин
18:50 / 19.01.2026
Зоминдаги дор йўли 215 млрд сўмга сотилди
21:15 / 11.12.2025