Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия электр энергиясиз қолди
Буюк Британияда электр энергиясининг катта кўламли узилишлари қайд этилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Таъкидланишича, электр энергия билан боғлиқ муаммолар мамлакатнинг турли қисмларидаги катта ҳудудларда, хусусан Лондоннинг аксарият қисмида ва мамлакатнинг жануби-шарқида юз бермоқда. Бу ҳолат поезд ва аэропортларнинг ишига таъсир қилди. "Биз бунга National Grid электр тармоғидаги узилишлар сабаб бўлган деб ўйлаймиз, бу истеъмолчиларимизга таъсир қилмоқда", - деб таъкидлашди мамлакатнинг энергия тармоқлари операторлари вакиллари.
Июнь ойида Аргентина, Уругвай, шунингдек, Бразилия ва Парагвайнинг баъзи жойлари аҳолиси электр энергиясиз қолгани маълум қилинганди.
8 мартга ўтар кечаси Венесуэланинг 23 штатидан 21тасида электр таъминоти билан боғлиқ катта муаммолар рўй берганди. Мамлакат расмийлари мухолифатни электр станцияларига Молотов коктейллари билан ҳужум қилганликда айблашган.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026