Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «снос»га тушган биноларни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, биноларни баҳолаш фақат кадастр ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, кадастр ҳужжатларида акс эттирилмаган бинолар баҳолаш объектига киритилмайди. Шунингдек, биноларни кадастр ҳужжатлари бўлмаган тақдирда баҳолашга йўл қўйилмайди.
Баҳолаш буюртмачиси фақат биноларнинг эгаси бўлади. Бинолар эгасининг баҳолаш билан боғлиқ харажатлари кейинчалик унга етказилган зарар миқдорига киритилади. Шу билан бирга, баҳолаш объектини қайта баҳолашга йўл қўйилмайди.
Баҳолаш натижалари билан рози бўлмаганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича экспертиза ўтказилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича экспертиза буюртмачиси фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобланади.
Шу билан бирга, ҳокимликлар бузилиш бошланишидан олдин бинолар эгалари билан бузилаётган биноларни баҳолаш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш мажбуриятини олади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, бузилиши режалаштирилган турар-жой ва турар-жой бўлмаган бинолар, шу жумладан, бузиб ташлаш пайтида мулк ҳуқуқи бўлган тарзда олиб қўйилган ер участкалари ва дарахтзорлар баҳолаш объектлари ҳисобланади.
Баҳоланган мулкнинг бозор қиймати аниқланиши керак. Бундай ҳолда, баҳолаш объекти қиймати объектни олиб қўйишдан бевосита олдин ёки олиб қўйиш ҳақидаги хабар объект қийматига таъсир қилган вақтда аниқланади. Баҳолаш қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Х. Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази томонидан баҳолаш ўтказилиши тақиқланади.
Баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат:
- баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш;
- мулкдор ва баҳоловчи ташкилот ўртасидаги кадастр ҳужжатлари асосида баҳолаш учун топшириқни аниқлаш;
- маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
- баҳолаш усулларини танлаш, асослаш ва қўллаш;
- баҳолашда қўлланилган натижаларни мувофиқлаштириш;
- баҳолаш объектининг умумий қийматини аниқлаш;
- баҳолаш ҳисоботини тузиш.
Мавзуга оид
08:47 / 19.03.2026
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланмоқда
17:49 / 08.01.2026
Сирдарёда тадбиркорлар мулки суд қарорисиз бузилмоқда. Шикоятчилар билан ИИБ “шуғулланяпти”
17:11 / 01.08.2025
Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш тизимига ўтилади
07:50 / 19.07.2025