07:24 / 10.08.2019
14332

АПЛда янги мавсум бошланди. «Ливерпуль»да йирик ғалаба

Фото: Premier League

Англия чемпионатининг янги мавсуми «Ливерпуль» ва «Норвич Сити» ўртасидаги учрашув билан бошланади. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб 7-дақиқадаёқ очилди, меҳмонлар ҳимоячиси Грант Ҳэнли ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди. 19-дақиқада Роберто Фирминонинг пасидан кейин Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Кўп вақт ўтмасдан Салоҳнинг бурчак зарбасидан кейинги узатмасини Виржийл ван Дейк боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 39-дақиқада «Ливерпуль» асосий дарвозабонидан айрилди, Алисон Бекер жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнини Адриан эгаллади. Бўлим охирида Дивок Ориги мезбонларнинг тўртинчи голини урди.

Иккинчи бўлимда «Норвич Сити» ҳужумчиси Теэму Пукки ягона жавоб голи билан ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.

Англия чемпионати
1-тур
Ливерпуль – Норвич 4:1 (4:0, 0:1)
Голлар 
:1:0 – 7, автогол Ҳэнли, 2:0 – 19 Салоҳ, 3:0 – 28 ван Дейк,4:0 – 42 Ориги, 4:1 – 64 Пукки.
Ливерпуль – Алиссон (Адриан, 39), Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Фабиньо, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Милнер, 86), Ориги (Мане, 74).
Норвич – Крул, Ааронс, Хэнли, Годфри, Льюис, Маклин, Трибулл (Эрнандес, 70), Буэндиа, Штиперманн (Ляйтнер, 58), Кэнтуэлл, Пукки (Дрмич, 83).
Огоҳдантиришлар: Ляйтнер (60), Буэндиа (65)

Top