Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳоланд дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатида Ямалга етиб олди
Ҳар иккала футболчининг трансфер қиймати 200 млн еврога баҳоланмоқда.
Фото: Getty images
«Манчестер Сити» клубининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Transfermarkt портали талқинига кўра дунёнинг энг қиммат икки футболчисидан бирига айланди.
Англия премиер-лигаси (АПЛ) футболчилари қиймати янгиланганидан сўнг, Ҳоланд нархига 20 млн евро қўшилди ва унинг трансфер қиймати 200 млн еврога етди. Ҳозир «Барселона» ва Испания миллий жамоаси форварди Ламин Ямал ҳам шунчага баҳоланмоқда.
Аввалроқ, ушбу маррага «Пари Сен-Жермен»да ўйнаган даврида Килиан Мбаппе (ҳозир «Реал Мадрид» футболчиси) ва «Реал Мадрид» яримҳимоячиси, бразилиялик Винисиус Жуниор етиб олган эди.
АПЛ энг қиммат 5 футболчиси қуйидагилар:
- Эрлинг Ҳоланд (Манчестер Сити) - 200 млн евро;
- Букайо Сака (Арсенал) - 130 млн евро;
- Коул Палмер (Челси) - 120 млн евро;
- Деклан Райс (Арсенал) - 120 млн евро;
- Александер Исак (Ливерпул) - 120 млн евро.
Жорий мавсумда Ҳоланд 24 ўйинда 23 та гол уриб, АПЛ тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда ва яқинда АПЛ тарихида 100 та гол маррасига энг тезкор етиб олган футболчига айланди (111 ўйинда).
25 ёшли футболчи «Манчестер Сити» таркибида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва икки марта Англия чемпиони бўлган. Унинг клуб билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.
Ҳоланднинг жамоадоши, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов портал томонидан 35 миллион еврога баҳоланган.
Мавзуга оид
10:09 / 07.12.2025
«Арсенал»да аламли мағлубият, «Барса» ўйинида голлар шоуси. Кун ўйинлари
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025