Жаҳон | 14:22 / 10.08.2019
122961
3 дақиқада ўқилади

Атамбоевнинг қизи видеомурожаат билан чиқди

Фото: Sputnik

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг қизи - Алия Шагиева отасининг ушланиши ва ҳибсга олиниши билан боғлиқ воқеаларга изоҳ берди. У ўзининг Instagram’даги саҳифасида видеомурожаатини жойлаштирди, дея хабар беради Tengrinews.kz.   

«Мен рассомман. Мен ҳеч қачон сиёсатга аралашмаганман. Аммо ҳозирги ҳукуматнинг ақлга сиғмайдиган ҳаракатлари, отамнинг ноқонуний ва ноҳақ қўлга олиниши туфайли энди жим туролмайман», - дейди Шагиева.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳуқуқий меъёрлар бузилмоқда, мухолифат телеканаллари эфирдан узилмоқда ва ОАВ орқали ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

«Мен ўз оиламдан хавотирдаман. Оддий фуқаролар учун хавотирдаман», - дея тан олган у.

Алия Шагиеванинг қўшимча қилишича, отасини сўроққа чақириш уни қўлга олиш учун баҳона бўлиб хизмат қилди.

«Жиноят оламида нуфузли шахс бўлган Батукаевни Қирғизистондан олиб чиқиб кетиш бўйича бемаъни, ҳақиқатдан узоқ иш бўйича. Улар аслида отамни мухолиф фаолияти туфайли ҳибсга олмоқчи бўлишган. Худди унинг кўплаб тарафдорлари сингари. Масалан, Кубан Кулпатов ва Сапар Исоқов, уларни гувоҳлик бериш учун олиб келишди ва ҳеч қандай тушунтиришсиз ҳибсга олишди. Отам расмийлардан Конституциявий суднинг сўроқ тўғрисидаги қарорини кутишни талаб қилди. У Батукаев иши ҳақида билган ҳамма нарсасини ОАВга айтиб бериб, тўлиқ маълумотни тергов органлари учун ёзма кўринишда тақдим этишга тайёр эди. Отам Конституциявий суд қарори бўлмаганда, биз ўзимизни ҳимоя қилишга ҳақли эканимизни айтган. Собиқ президентнинг уйига ҳар қандай тажовуз автоматик равишда жиноий ва ноқонуний ҳужумга айланади», - деди Шагиева. 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Aliya Shagieva (@chestnayaaa) on

Бундан олдин, Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани хабар берилганди.

Мавзуга оид