11:00 / 11.08.2019
7025
Реклама

Artel компанияси барчангизни Қурбон ҳайити айёми билан қутлайди

Муҳтарам юртдошлар, Artel компанияси барчангизни эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат айёми - Қурбон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этади. Хонадонингизга файз-у барака, сизга ва яқинларингизга узоқ умр, бахт-саодат, ишларингизга эса омад тилайди. Ушбу саодатли кунда барча эзгу ниятларингиз амалга ошишини, Ватанамиз янада обод, ҳалқимиз эса фаровон бўлишини тилаб қолади.

Қадим замонлардан ўзбекистонликлар ўзининг олижаноблиги, бағрикенглиги, ҳалоллиги, меҳрибонлиги билан ажралиб туради. Тарихга назар ташласа, бизнинг халқимиз азалдан ўзгача меҳмондўстлигини, юксак инсонийлик фазилатларига эга бўлганлигини яққол англаш мумкин. Ўзбекистонликлар муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишдан ҳеч қачон бош тортмайди, уйга келган меҳмонларни эса доимо табассум билан кутиб олишади. Меҳр-шафқат, мурувват каби ҳиссиётлар ҳар биримизга хос, юксак одамийлик фазилатлари эса барчамизда ота-оналаримиз тарбияси билан қон-қонимизга сингиб кетган. Ҳалқимизни бундай юксак маънавиятли бўлиб шаклланишида Қурбон ҳайити айёмининг ўрни шубҳасиз беқиёсдир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев айтиб ўтганларидек: «Дарҳақиқат, ҳаётда эзгу ва савоб амалларни бажариб, оиласи, фарзанди, эл-юртининг бахт-у саодатини ўйлаб, ҳалол меҳнат қилиб яшаш мусулмон аҳли учун иймон-эътиқоднинг муҳим шарти ҳисобланади».

Бундай фазилатли кунда яқинларимизга шодлик улашиш, улар билан бир дастурхон атрофида йиғилиш барчамиз учун улкан бахтдир. Artel компанияси Қурбон ҳайити айёми билан барчангизни самимий қутлайди.

Оилангизга бахт, хонадонингизга қут-барака, тинчлик осойишталик тилайди.

Қурбон ҳайити муборак!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top