Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик курашчилар бир-бирига қарши курашишдан бош тортди (видео)
Қирғизистонлик курашчилар Тбилисида ўтган юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир финалида бир-бирига қарши курашишдан бош тортди.
Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да эълон қилинган.
66 кггача вазн тоифаси финал баҳси 9 августда ўтиши керак эди. Матга қирғизистонлик икки курашчи - Канибек Жолчубеков ва Жоламан Шаршенбеков чиқишган. Видеода Шаршенбеков ғалабани Жолчубековга беришни илтимос қилганини кўриш мумин. Натижада унинг илтимоси бажарилган.
Бу спортчилар аввалроқ бошқа бир турнирда ўзаро беллашишларига тўғри келган ва ўшанда 20 ёшли Шаршенбеков 30 ёшли Жолчубековга мағлуб бўлган.
Канибек Жолчубеков талабалар орасида жаҳон, Осиё чемпиони, иккита Осиё ўйинлари кумуш совриндори, бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади.
Жоламан Шаршенбеков эса жаҳон чемпионатида кумуш медал қўлга кирита олган Қирғизистон тарихидаги иккинчи курашчи бўлиб, Осиё чемпионатлари совриндоридир.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026