Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Туркманистонда Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказди
Фото: ЎзА/Аъло Абдуллаев
Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашди.
«Мен 10 июль куни Москва ва Москва областига сафаримиз ташкиллаштирилгани, жуда мазмунли дастур учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз ахборот технологиялари, маркировкалаш, солиқ соҳаларида ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Биздаги маълумотларга кўра, етти ой ичида унинг ҳажми ўтган йилги кўрсаткичдан 15 фоизга кўп. Йил охирига келиб у 6 миллиард доллардан ошади, деб умид қиламиз», - деди Арипов.
Ариповнинг таъкидлашича, яқинда Россия Федерацияси ҳукумати ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти учун ҚҚСнинг янги кўрсаткичи қабул қилинди. Бош вазир ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар бундан фойдаланиши ҳамда Россия бозорига энг сифатли ва фойдали маҳсулотларни етказиб беришига умид билдирди.
«Абдулла Ниғматович, сизни яна бир бор самимий қутлайман. Бу йил биз сиз билан тез-тез учрашяпмиз. Бу Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни барқарор ривожлантириш гаровидир. Сиз яқинда Москвада бўлдингиз. Бугунги тадбир нафақат форумга тегишли мавзуларни, балки икки томонлама ҳамкорликни, президентлар ва ҳукуматлар даражасида қабул қилинган бир қатор қарорларни амалга оширишни муҳокама этиш имкониятини беради», – деди Медведев.
Бундан олдин, Абдулла Арипов Туркманистонга ташриф буюргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025