Жаҳон | 20:17 / 12.08.2019
5861
1 дақиқада ўқилади

Испанияда чақмоқ уриши оқибатида 40та автотиркама ёниб кетди  

Фото: Flickr / Elentir

Каталониядаги автотураргоҳда чақмоқ уриши натижасида пайдо бўлган ёнғин 40та автотиркама (ғилдиракли уй)нинг ёниб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Elperiodico.es хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса Вентальо муниципалитетида содир бўлган. Ёнғин 1,5 минг метр майдонга тарқалган.

Ёнғинни ўчириш учун олтита ёнғин ўчириш жамоаси жалб этилган.

Шу кунларда Каталониядаги қатор районларда кучли ёмғирлар ёғиб, кўплаб кўчаларни сув босди ва транспорт ҳаракати издан чиқди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид