Жаҳон | 20:38 / 13.08.2019
8696
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Калуга илмий-тадқиқот радиотехника институтини қора рўйхатга киритди

Фото : EPA-EFE/MICHAEL REYNOLDS

АҚШ савдо вазирлиги Калуга илмий-тадқиқот радиотехника институтини қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда федерал реестр сайтида маълум қилинди.

Вашингтоннинг нуқтаи назарига кўра, институт Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги манфаатларига зид фаолият кўрсатмоқда.

Эндиликда ташкилотга нисбатан Америка маҳсулоти экспортига рад этиш презумпцияси қўлланилади. Чеклов 14 августдан кучга киради.

Мазкур қора рўйхатга Калуга илмий-тадқиқот радиотехника институти билан бирга шунингдек, Арманистон, Бельгия, Буюк Британия, Грузия, Канада, Хитой ва Ҳонгконг, Малайзия, Нидерландия ва БААдан жами 17 ташкилот киритилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид