Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Лекима” тўфони оқибатида Хитойда 48 киши ҳалок бўлди
Фото: Global Look Press
Хитой шарқида “Лекима” тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 нафаргача ошди, 21 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Тўфон 9 августдан бошлаб у ёки бу йўсинда Хитойнинг 9 та провинциясини қамраб олиб, 9 млнга яқин кишига таъсир кўрсатган. Ҳукумат шошилинч равишда хавфли ҳудудлардан 1,7 млндан кўпроқ одамни эвакуация қилишига тўғри келган. Табиий офатдан шарқий провинциялар Чжэцзян, Шаньдун ва Анхой энг кўп талофат кўрган. Минглаб авиарейслар бекор қилинган ёки қолдирилган.
Хитойнинг йирик шаҳарларидан бири – Шанхай ҳам тропик циклон оқибатларини ўзида ҳис қилган. Бу ерда кучли шамол ва ёмғирлар туфайли соҳилбўйи ҳудудларидан 250 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинган, ер усти ва ҳаво транспорти иши бир кундан кўпроқ вақтга издан чиққан.
Айни вақтда тўфон маркази қитъани тарк этиб, Бохай кўрфазида ҳаракатланмоқда. У тобора ўз кучини йўқотиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026