15:20 / 14.08.2019
9850

Тошкентда талончилик қилган 4 нафар шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

2019 йил 9 август куни соат 11:45ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани Гулбоғ қишлоғида яшовчи 23 ёшли Д.С., Сурхондарё вилояти Узун тумани Мустақиллик кўчасида яшовчи 24 ёшли М.Р., Узун тумани Мустақиллик кўчасида яшовчи 24 ёшли Н.Э. ва Денов тумани Сурнайтепа маҳалласида яшовчи 26 ёшли А.Б.лар, Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Дўстлик 2-даҳа ҳудудида жойлашган автобус бекати олдида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 34 ёшли Ш.П. исмли аёл ва Андижон шаҳар Учқун кўчасида яшовчи 29 ёшли М.Т.нинг 42 000 000 сўм пулларини талончилик йўли билан олиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида талончиларнинг барчаси ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top