Фан-техника | 12:34 / 15.08.2019
12724
2 дақиқада ўқилади

Microsoft фойдаланувчилар суҳбатини тинглаши мумкинлигини тан олди

Фото: Simon Dawson / Reuters

Microsoft ўз ходимлари фойдаланувчилар суҳбатларини тинглаши мумкинлигини тан олди, деб ёзмоқда Vice.

Портал Microsoft махфийлик сиёсатининг янгиланишига эътибор қаратди, унга кўра компания Microsoft Cortana овозли ёрдамчиси ёки Skype Translator дастуридан олинган маълумотларни таҳлил қилиши мумкин.

«Шахсий маълумотларни қайта ишлаш <...> ҳам автоматлаштирилган, ҳам қўлда (инсон томонидан) қайта ишлаш усулларини ўз ичига олади», - дейилади янгиланишда. 

Бундан олдин, Vice Microsoft шахсий фойдаланувчилар суҳбатларини тинглаш учун пудратчиларни ёллаганлиги ҳақида хабар берган эди.

Компания ушбу маълумотни қисман тасдиқлади.

«Биз кишилар баъзан контентни ўрганиш билан шуғулланиши бўйича вазиятни янада аниқлаштиришга қарор қилдик», - дея маълум қилди Microsoft вакили порталга изоҳида. Компания ушбу ҳолат фойдаланувчилар билан ўзаро муносабатларга «янада аниқлик» олиб киришига умид қилмоқда.

Vice’нинг таъкидлашича, Microsoft махфийлик сиёсатида бошқа шахслар фойдаланувчилар томонидан ёзиб олинган аудиоёзувларни тинглаши мумкинлиги ҳақида аввал хабар бермаган. 

Мавзуга оид