Жаҳон | 21:59 / 16.08.2019
11953
1 дақиқада ўқилади

Эрон келаси ҳафтада ўз зенит-ракета мажмуасини намойиш этади

Эрон ўзининг "Бавар-373" зенит-ракета мажмуасини яратиш ишларини якунига етказди ва уни келаси ҳафтада тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб IRNA агентлиги хабар берди.

Теҳроннинг таъкидлашича, мажмуа Россиянинг С-300 зенит-ракета тизимининг муқобили ҳисобланади. "Бавар-373" 27 километргача баландликдаги нишонни йўқ қила олади. Унинг таъсир доираси - 200 км.

Эрон бир неча йиллардан буён ҳарбий саноатини ривожлантириш билан шуғулланиб келади. Мамлакат баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришда жиддий муваффақиятларга эришган.

2007 йилда Россия ва Эрон С-300 мажмуаларини етказиб бериш бўйича шартнома тузган, аммо шартномани бажариш 2010 йилда тўхтатиб қўйилганди. 2015 йилда Владимир Путин Эронга С-300 етказиб беришга қўйилган тақиқни олиб ташлади. 2017 йил мартда Эронда зенит-ракета мажмуаси синовдан ўтказилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид