Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл ҳаракати инспекторига куч ишлатган эр-хотин жаримага тортилди
Фото: Norma.uz
Ширакайф ҳайдовчи Б.Ж. жорий йил 23 март куни соат тунги 02:00ларда “Кобалт” русумли автомашинани маст ҳолатда Кармана-Пахтачи йўналиши бўйлаб бошқариб келаётганда “Самарқанд” ЙПХ масканида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилади, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокими расмий сайти.
Ҳайдовчининг автомашинадан тушиш ва ҳужжатларни тақдим қилиши сўралганда, эр-хотин инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмай, дастлаб инспекторнинг қўл телефонини синдиришади, кейин юзини тирнаб, уриб, ҳақорат қилиб, хизмат кийимларини йиртишгача боришади.
Б.Ж. ва С.Ж. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдиришди.
Суд томонидан, жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама текширилди. Судланувчиларнинг айбларига тўлиқ иқрорлиги-ю, қилган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан судланувчи Б.Ж.га 2.027.300 сўм, судланувчи С.Ж.га 1.419.110 сўм миқдорида жарима тайинланди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Алишер Сайдуллаев маълум қилган.
Мавзуга оид
10:53
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026
Самарқандда 16 қаватли бино сунъий зилзила орқали синовдан ўтказилди
09:42 / 23.01.2026