Б.Ж. ва С.Ж. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдиришди.

Суд томонидан, жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама текширилди. Судланувчиларнинг айбларига тўлиқ иқрорлиги-ю, қилган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан судланувчи Б.Ж.га 2.027.300 сўм, судланувчи С.Ж.га 1.419.110 сўм миқдорида жарима тайинланди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Алишер Сайдуллаев маълум қилган.