Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» мавсумнинг илк ўйинида 38 ёшли ҳужумчидан супергол ўтказиб ютқазди
Испания Примерасининг 1-турида «Атлетик» «Барселона»ни сенсацион равишда мағлубиятга учратди. Бильбаодаги «Сен-Мамес» стадионида кечган учрашувни ўйин охирида урилган ягона гол ҳал қилди — 1:0.
Ўйиннинг икки бўлимида ҳам мезбонлар фаоллик кўрсатишди. Асосий етакчиси Мессисиз ўйинни бошлаган меҳмонлар эса биринчи бўлимдаёқ иккинчи ҳужумчиси Луис Суаресдан айрилди, ноқулай ҳаракатланиши натижасида оёғини шикастлаб олган уругвайлик футболчи 37-дақиқада ўз ўрнини Рафиньяга бўшатиб берди.
88-дақиқада эса бильбаоликларнинг фахрий футболчиси, 38 ёшли форвард Ариц Адурис майдонга тушганига бир дақиқа тўлмасиданоқ қайчи услубида зарба бериб Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. Унга бу вазиятда Андера Капа голли пас узатганди.
Шу тариқа, амалдаги чемпионлар мавсумни кутилмаган мағлубият билан бошлади. Иккинчи турда, 25 август куни «Барселона» «Бетис»ни қабул қилади,«Атлетик» 24 август куни «Хетафе» меҳмони бўлади.
Ўтган мавсумда «Барселона» Испания чемпиони бўлганди. 38 ўйинда каталонлар жамоаси 87 очко тўплаганди. «Атлетик» 53 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаганди.
Испания чемпионати, 1-тур
Атлетик – Барселона 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 89 Адурис.
Атлетик – Унаи Симон, Нуньес, Берчиче, Капа, Де Маркос (Сансе, 66), Унаи Лопес (Беньят, 81), Рауль Гарсия, Муниаин, Дани Гарсия, Йерай Альварес, Уильямс (Адурис, 88).
Барселона – тер Стеген, Семеду, Лангле, Пике, Сержи Роберто (Карлес Перес, 76), де Йонг, Аленья (Ракитич, 46), Дембеле, Альба, Гризманн, Суарес (Рафинья, 37).
Огоҳлантиришлар: Пике (60), Нуньес (65).
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026