Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немис компанияси Tesla электромобилларини сотиб олишдан воз кечди
Фото: Amanda Voisard / Reuters
Германиянинг автомобиллар ижараси билан шуғулланувчи Nextmove компанияси қиймати 5,55 млн доллар бўлган 85та Tesla Model 3 электромобилини сотиб олишдан воз кечди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Nextmove 2018 йилда Model 3 электромобилларига буюртма берган, аммо 15та автомобилдан иборат дастлабки партиянинг сифати маъқул келмаганди — машиналарда тирналишлар ва ғилдирак ҳамда бўялиши билан боғлиқ бошқа нуқсонлар аниқланганди. Немис компаниясининг билдиришича, мижозларга нуқсонли автомобилларни тақдим этиш компания обрўсига путур етказади.
Ўз навбатида Tesla нуқсонларни бартараф қилганини маълум қилди.
Маълумот берилишича, Лейпцигда жойлашган компания 300дан ортиқ электромобилдан иборат автопаркка эга. Улар орасида 38та Tesla Model 3 электромобили ва ўнта Model X автомобиллари мавжуд.
Мавзуга оид
20:28 / 07.11.2025
Tesla акциядорлари Илон Маскка бир триллион долларлик бонус беришга рози бўлди
20:28 / 03.11.2025
Tesla’нинг собиқ раҳбари Хитойда янги одамсимон роботни тақдим этди
17:47 / 05.10.2025
Маск Optimus роботлари кунг-фу ўрганаётганини кўрсатди
18:26 / 02.10.2025