Жаҳон | 10:50 / 18.08.2019
13853
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда бир кун ичида 3та ер силкиниши юз берди  

Фото: Global Look Press/Muhammad Fauzy

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 18 августда 3 та ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон сейсмологик тажриба-методик экспедицияси сайтида маълум қилинди.  

Ер силкинишлардан биринчиси соат 5:07да Олмаотадан 145 км узоқликда юз берган ва магнитудаси 5,4 баллни ташкил қилган. Унинг ўчоғи 5 км чуқурликда  бўлган. Шунингдек, соат 6:38да Олмаотадан 250 км шимолда 4,6 магнитудали иккинчи ер силкиниши қайд этилган. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.  

Учинчи ер силкиниши Олмаотадан 78 км шимолда қайд қилиниб, магнитудаси 4,9 баллни ташкил қилган. Унинг ўчоғи 20 м чуқурликда жойлашган.

Ер силкинишлари оқибатида жабрланганлар ва талофатлар ҳақида хабар берилмаган. Олмаота вилояти ва Жаркент шаҳри фавқулодда вазиятлар департаментларида тезкор штаблар ва “қайноқ телефон линиялари” ташкил этилган.

Мавзуга оид