13:40 / 19.08.2019
7667

Коутиньо расман «Бавария» аъзосига айланди

«Бавария» «Барселона»дан яримҳимоячи Фелиппе Коутиньони ижарага олди.

27 ёшли бразилиялик якшанба куни муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтган.

Ижара шартномаси 1 йилга мўлжалланган бўлиб, унда Мюнхен клуби тўла трансфер ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Келишувнинг молиявий шартлари маълум қилинмаяпти.

Аввалроқ «Бавария» «Барса»га 8,5 млн евро тўлаши, Филиппенинг бир йиллик маоши – тахминан 12 млн евро ҳам немислар зиммасида бўлиши маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Коутиньони 2018 йил январида «Ливерпуль»дан 120 млн еврога сотиб олган, харид битимида яна 40 миллион евро бонус шаклида тўланиши мумкинлиги белгиланган эди.

Хавбек «кўк-анорранглилар» таркибида жами 76та ўйин ўтказиб, 21та гол ва 11та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Top