Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни камайтирди
Фото: EPA
2019 йилнинг январь-июль ойларида республика корхоналари томонидан 175,3 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 6,8 %ни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми камайди - 0,6 фоизга. 2018 йилнинг шу даврида 657,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 595,1 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 6,3 фоиз. 2018 йилда 650,6 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 626,4 минг тонна.
Портландцемент ҳажмида ўсиш кузатилди - 17,6 фоиз (2018 йилнинг шу даврида 4590,7 минг тонна, 2019 йилда - 5399,5).
Бундан ташқари, Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 33,1 фоизга камайди. 2018 йилнинг шу даврида - 2406 дона, 2019 йилда - 797.
Мавзуга оид
14:58
Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозори кескин ўсиш қайд этди
09:22
Репетиторлик, тил курслари ва боғча хизматлари қимматлашди
13:23 / 13.01.2026
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
15:21 / 12.01.2026