Жамият | 16:30 / 21.08.2019
39797
1 дақиқада ўқилади

Сангардак шаршараси: зилол сувли хушҳаво маскан — видео

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршарасини биласизми?

Сариосиё тумани марказидан қарийб 52 км узоқликдаги сўлим гўша денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда тоғлар орасидаги Сангардак қишлоғи яқинида жойлашган.

Шаршара ер сатҳидан 120 метр баландликдан, тоғ қоясидан отилиб тушади, унинг суви ёз фаслларида кўпаяди, куздан бошлаб камая бошлайди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, унинг зилол суви тоғлардаги музликларнинг эришидан оқиб келади.

Ажиб табиат, салқин шабада бу ерни одамларнинг севимли зиёрат масканига айлантирган. Зилол сувдан татиб кўриш ва офтоб деярли тушмайдиган хушҳаво шаршара манзарасини кўриш учун одамлар оқиб келишади.

Яқинда шаршара ҳудуди ободонлаштирилди. Бу ерга ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратилди. Қизилсув дарёси соҳили хавфсиз ҳолатга келтирилди. Айни дамда шаршарага элтувчи йўллар кенгайтирилмоқда ва янги асфальт ётқизилмоқда.

Сангардак шаршараси сизга мунтазир. 

Мавзуга оид