Ўзбекистон | 10:21 / 22.08.2019
3854
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказди 

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «C5+1» шаклидаги учрашувда иштироки доирасида Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ТИВ раҳбари қозоғистонлик ҳамкасбини Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувининг самарали якунлангани билан табриклади, дейилади вазирлик хабарида.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон учрашувлари давомида эришилган олий ва бошқа даражалардаги келишувларни амалга оширилиш жараёнлари муҳокама қилинди ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар икки томонлама ҳамкорлик институтларининг бўлажак йиғилишлари кун тартиби ва уларни ўтказиш жадвалини кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистонда Қозоғистон йили» доирасида ташкиллаштирилаётган ҳар бир тадбир катта муваффақият билан ўтмоқда ва икки мамлакат халқларининг мустаҳкам дўстлигидан ёрқин далолат бермоқда.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлар раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Мавзуга оид