Энергетика вазирлигига қўшимча вазифалар юкланди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, энергия тежовчи илғор технологиялар фаол жорий этилишини рағбатлантириш;
энергия самарадорлигини ошириш мақсадида, шу жумладан, илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ва ўтказиш орқали инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларида, иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, энергия ресурсларини сарфлаш самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;
халқаро тажрибани ҳисобга олиб ва зарур бўлганда, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда энергетика аудити соҳасидаги мутахассислар ва энергетика хизматларини етказиб берувчилар малакасини ошириш учун тренингларни ташкиллаштириш;
энергия аудиторлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари мажбурий энергетик текширувдан ўтказилиши ва тегишли тавсиялар бажарилишининг мониторингини, шунингдек, энергия сервис компаниялари фаолияти мониторингини амалга ошириш;
идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахсларга нисбатан ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланганлик учун иқтисодий жазо чораларини қўллаш.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлик ва энергия тежамкорлик бўйича департамент ташкил қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
16:58 / 16.11.2024
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга оширмоқчи
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
09:29 / 06.11.2024