Иқтисодиёт | 19:20 / 23.08.2019
4403
1 дақиқада ўқилади

Huawei АҚШ санкцияларидан кўрадиган зарарини 10 млрд доллар деб баҳолади

Фото: AFP/Scanpix/LETA

Хитойнинг Huawei Technologies Co компанияси АҚШнинг савдо чекловлари дастлаб тахмин қилинганидан кўра камроқ таъсир кўрсатишини кутмоқда, деб хабар берди Bloomberg Huawei раиси ўринбосари Эрик Сюйга таяниб.

Сюйнинг маълум қилишича, Вашингтон томонидан киритилган чекловлар натижасида компаниянинг смартфонлар билан боғлиқ бўлинмасининг йиллик даромади тахминан 10 млрд долларга камаяди. Аммо компанияга кўрадиган умумий зарар Huawei асосчиси Жэнь Чжэнфэй тахмин қилганидан анча кам бўлади.

Huawei жума куни сунъий онг технологиялари билан жиҳозланган Ascend 910 процессорини намойиш этди. У Qualcomm Inc. ва Nvidia Corp ишланмаларига рақобатчи бўлиши кутилмоқда. Компания аввалроқ ўзининг HarmonyOS деб номланган операцион тизимини тақдим қилганди.

Май ойида АҚШ Huawei компаниясини Хитой ҳукумати учун разведка маълумотларини йиғишда айблаб "қора рўйхат"га киритганди. Натижада компаниянинг Америка бозоридаги фаолияти сезиларли даражада чекланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид