Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?
Фото: LiveJournal
Республика Гидрометеорология маркази 24-27 август кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 24 августда 31-36 даража, 25-27 августда 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 24 августда 30-35 даража, 25-27 августда 32-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 24 августда 28-33 даража, 25-27 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 24 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 25-27 августда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24 августда 22-27 даража, 25-27 августда 24-29 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
12:24
Январ охирида совуқ кунлар бўладими?
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
09:31 / 08.01.2026