Жамият | 16:36 / 23.08.2019
6226
2 дақиқада ўқилади

Халқ банки Бошқаруви Раиси Қорақалпоғистон ва Хоразмда сайёр қабуллар ўтказди

Фото: Халқ банки Ахборот хизмати

Халқ банки Бошқаруви Раиси Муродилла Эшматов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ва Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида сайёр қабуллар ўтказилди. Унда 100 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Сайёр қабуллар давомида тадбиркорликни йўлга қуйиш, уни ривожлантириш ҳамда бошқа масалаларда 40 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, Шуманай туманидаги «Дилнова» МЧЖ раҳбари Мансур Тажимуратовнинг болалар боғчаси (100 млн сўм) ва спорт мажмуаси қуришга (230 млн сўм) маблағ ажратиб бериш жойида ижобий ҳал қилинди. 

Шунингдек, Шуманай туманида замонавий ахборот-кутубхона марказини ташкил қилиш учун Халқ банки 500 млн сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами ажратадиган бўлди. 

– Халқ банки Бошқаруви Раиси томонидан ташкил этилган сайёр қабулда чорвачиликни ривожлантириш учун моддий кўмак масаласидаги мурожаатим жойида ҳал этилди, – дейди Қўшкўпир туманидаги «Шухрат Ботир» фермер хўжалиги раҳбари Ботир Қаҳрамонов. – Яъни банк томонидан хўжалигимизга 74 600 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши эвазига четдан наслдор қорамоллар олиб келиш режамиз амалга ошадиган бўлди. Албатта, банк раҳбарияти томонидан билдирилган ишончни жамоамиз билан оқлаймиз. Бундай сайёр учрашувлар банк ҳамда тадбиркор муносабатларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Сайёр қабуллар ҳудудларда давом этмоқда. 

Халқ банкининг расмий саҳифалари:
Telegram: t.me/xalqbankinfo
Facebook: fb.com/xalqbankinfo
Instagram: instagram.com/xalqbankinfo
Twitter: twitter.com/xalqbankinfo
Mover: mover.uz/channel/xalqbankinfo

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид