Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон янги ракетасини синовдан ўтказди
Эрон янги ракета синовини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига асосланиб Associated Press хабар берди.
“Ушбу шанба миллатимиз учун энг муваффақиятли кунлардан бири бўлди”, деди корпус бригада генерали Ҳусайн Саломий.
Хабарда қайд этилишича, ракета билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Мазкур ҳафтада Эрон ўзи ишлаб чиқарган “Бовар-373” зенит-ракета мажмуасини намойиш қилганди.
АҚШ ва бошқа давлатлар Эронни ракета дастури устида иш олиб бораётгани учун танқид қилмоқда. Теҳрон эса бунга тўла ҳаққи борлигини айтмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026